Қозоғистонда туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг синов тариқасидаги илк сайлови якунлари сарҳисоб қилинди. Амалдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари қарийб барча жойда ғалаба қозонишди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.
Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.
Конституцияга ўзгартишлар киритилгач, аҳоли ҳокимларни бевосита сайлаш ҳуқуқига эга бўлади, деди сенатор Толибжон Мадумаров. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда кенгаш назорати тўғрисидаги қонунлар лойиҳаси тайёр. Ҳокимлар сайлови йўлга қўйилиши ҳақида 2016 йилдан бери гапирилади.
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзодларни кўрсатиш бўйича янги тартибни жорий қилишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, ҳудудий кенгашда энг кўп депутатлик ўрни олган партия гуруҳлари ҳокимликка ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин бўлади.
Нурафшонда бўлиб ўтаётган йиғилишда президент ҳокимлар сайлови ҳақида гапирар экан, «Биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку» — дея таъкидлади. «Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми?», — бу хиёнат деди давлат раҳбари.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг